Қўқонда Халқаро Ҳунармандчилик музейи очилди

    Қўқон шаҳрида ўз ишини бошлаган Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида янги ташкил этилган Халқаро Ҳунармандчилик музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда сўз олган Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий ва Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов жаҳон ҳунармандчилигида мамлакатимизнинг тутган ўзига хос ўрни ва сўнгги йилларда юртимизда бу борада амалга оширилаётган улкан ишларга тўхталиб ўтдилар.

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида Давлатимиз раҳбари томонидан тарихимиз, миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган, қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, бунинг натижасида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлашга кенг имкониятлар яратилаётганини қайд этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates