Марғилон шаҳридаги АГТКШ 456 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Марғилон шаҳрида жойлашган «С.Ф.Г» МЧЖ.га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчасида электрон газ ҳисоблагич конфигурациясига газ қувури диаметри 100,09 мм бўлиши ўрнига 109,09 мм киритилгани аниқланди.

    Мазкур қоидабузарлик «Ўзенергоинспекция» Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида маълум бўлди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонаси манфаатига 456 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates