Маърифат қалбларни поклайди

    Ўтган йиллар давомида фестиваль доирасида ўндан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Бу йил ҳам миллийлик ва замонавийликни мужассам этган мазкур фестивални ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди.

    Давлатимиз раҳбари ҳар бир нутқида, вилоятларга ташрифи чоғида халқимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини ошириш масаласига алоҳида урғу беради. Хусусан, шу йил 19 январь куни маънавиймаърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида: “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси — бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси — аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”, деди.

    Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, маънавият ва маърифат соҳасида ечимини кутаётган кўплаб масалалар ҳал этилмоқда. Юртдошларимиз, хусусан, ёшлар ўртасида маънавиймаърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб тадбир ва фестиваллар ўтказиляпти. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Маънавият фестивали ўтказиб келиняпти.

    Ўтган йиллар давомида фестиваль доирасида ўндан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Бу йил ҳам миллийлик ва замонавийликни мужассам этган мазкур фестивални ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Жорий йилги фестиваль доирасида ҳам ўндан ортиқ лойиҳа тайёрланган. Шунингдек, юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида миллий ва тарихий кинолар намойиш қилинади. Жумладан, ёшларни ватанпарварлик ва теран мушоҳадага чорлайдиган “Маҳмудхўжа Беҳбудий”, “Исҳоқхон Ибрат”, “Ота уй”, “Элпарвар”, “Берлин — Оққўрғон”, “Иссиқ нон” каби йигирмага яқин кинофильм томошабинларга тақдим этилади.

    “Маърифат тур” лойиҳаси доирасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун юртимиздаги тарихий обидалар, қадамжолар, диққатга сазовор жойларга саёҳат уюштирилади. Маънавият фестивали доирасида бу йил илк бор мақом кечалари ўтказилади. Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби” бадиий-мусиқий кечаси ҳам санъат орқали кўнгилларга маърифат улашишдек маънавий аҳамиятига кўра мазкур фестивалга алоқадор. Президентимизнинг “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан, таниқли санъаткор хотирасини абадийлаштиришга қаратилган кўплаб хайрли ишлар қилиняпти. Жумладан, хонанданинг сара қўшиқларидан иборат “Олтин коллекция” дискининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    — Давлатимиз раҳбарининг маданият ва санъат аҳлига қаратаётган юксак эътиборидан ниҳоятда мамнунмиз. Айниқса, кўплаб ўлмас қўшиқлар ижрочиси, соҳирнафас санъаткор Ботир Зокиров шахсияти ва ижодини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда абадийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар таҳсинга лойиқ. Мана шу эътибор туфайли халқимиз қарийб унутилаёзган буюк хонанда номини ёдга олди, қўшиқлари янграяпти, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова. — Ботир Зокиров сингари маҳоратли санъаткорлар ҳаётда кам бўлади. Уларнинг ижодини ўрганиш кейинги авлод учун катта дорилфунун вазифасини ўтайди.

    Ўзбек эстрадасининг жаҳон миқёсида муносиб ўрин эгаллашида Ботир Зокировнинг ҳиссаси катта. Унинг ижоди замонавий ўзбек маданиятини кенг тарғиб этишга қаратилгани диққатга сазовор. Серқирра ижодкор сифатида у нафақат ўзбек эстрадаси, балки Шарқ эстрада санъатининг улкан намояндаларидан бири эканини кўрсата олди. Бу жиҳатларни Тошкент фотосуратлар уйида ўтказилган “Маънавият фестивали” матбуот анжумани ҳамда “Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби” бадиий-мусиқий кечасида иштирок этган маънавият, маданият ва санъат соҳаси ходимлари ҳам алоҳида қайд этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates