Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

    Ҳужжатлар 30 сентябр 2020 7615

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

    Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин:

    Абдулла Авлоний (марҳум) - маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби.

    Маҳмудхўжа Беҳбудий (марҳум) - Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим.

    Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) - атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates