Марказий божхона лабораториясида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ва перекурсорлар экспертизаси йўлга қўйилди

    7 июнь соат 12:00да АОКАда Марказий божхона лабараторияси томонидан амалга оширилаётган чора тадбирлар тўғрисида брифинг бўлиб ўтди.

    Давлат божхона қўмитаси хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирок этди. 2021 йил ноябрь ойида мамлакатимизга ташриф буюрган Жаҳон божхона котиби ва Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан Марказий божхона лабараториясига Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий лабараторияси мақомини бериш бўйича тарихий ҳужжат имзоланган.

    Марказий божхона лабороторияси республика хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ички бозорга сифатсиз ва қалбакилаштирилган маҳсулотларнинг кириб келишининг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.

    Энг муҳим янгиликлардан бири 2022 йил май ойидан Марказий божхона лабараториясига гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ва перекурсорлар экспертизасини амалга ошириш ҳам йўлга қўйилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий божхона лабараторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга экспертлик фаолияти соҳасида пулли божхона экспертизаси, сертификатлаш билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқот ва ахборот хизматларини кўрсатиш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилган.

    Брифингда юртимиз 2020 йилда «Божхона тартиб таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида»ги Халқаро конвенцияга, яъни Киото конвенциясига қўшилган. Ушбу конвенциядан келиб чиқиб божхона органи товарларнинг лабаратория таҳлили, батафсил техник ҳужжатлар ёки эскперт хулосаси зарур деган қарор келганда, бундай экспертиза натижалари олингунига қадар товарларни чиқариб юбориш амалиёти жорий қилинган.

    Марказий божхона лабараторияси ушбу турдаги товарларнинг таснифланиши бўйича ўтказилган таҳлиллар натижасида амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

    Озода Худойбердиева,

    ЎзЖОКУ талабаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates