Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари ва ТИВ вакилларининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича олтинчи учрашуви бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 23 апрел 2022 997

    2022 йил 18-19 апрель кунлари Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Алихонов бошчилигидаги мамлакатимиз парламенти делегацияси Нурсултон шаҳрида (Қозоғистон) Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари ва парламент вакилларининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича олтинчи учрашувида иштирок этди.

    Тадбирда Марказий Осиё давлатлари парламентлари ва ташқи ишлар вазирликлари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, шунингдек, донор ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

    Учрашув доирасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Қозоғистоннинг иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви доирасида миллий қонунчилигини такомиллаштириш борасида эришган ютуқлари муҳокама қилинди.

    Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, экология кун тартиби доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан хабардор этилди. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон экологик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва экотизимни барқарорлаштиришга қаратилган илғор инновацион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан маълумот берилди.

    Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Иштирокчилар минтақа мамлакатларининг иқлим ўзгариши оқибатлари олдида заифлигини камайтиришга ёрдам берадиган сувдан фойдаланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратдилар.

    Олий Мажлис Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates