Математика фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилади

    Таълим 13 октябр 2023 2015

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси томонидан жорий йил 23–29 октябрь кунлари Нукус шаҳрида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро олимпиадани ўтказиш бўйича 2018-йил 26 августда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилади.

    Мазкур халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, қолаверса, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларни фундаментал ва аниқ фанлар билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳамда илм-фан йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

    Ҳакамлар ҳайъати математика фанидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва юртимизнинг тажрибали профессор-олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан ташкил топади, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    Олимпиада ғолибларига (Ўзбекистон фуқаролари) математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратура босқичига квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади.

    Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates