баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинган

    Агросектор 18 июн 2020 758

    Серқуёш заминимизда етиштирилган қовун маҳсулотлари хорижий бозорларда катта талабга эга.

    Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 264,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 342,5 тонна қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

    Экспорт қилинган жами қовунларнинг 186,6 тоннаси май ойида амалга оширилган.

    Бу улуш жорий йилда етиштирилган янги қовунлар ҳиссасига тўғри келади. Айни кунга қадар ўзбек қовунига Россия, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бозорларида талаб юқори бўлмоқда.

    Эътиборлиси, 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 159,0 тонна қовун Россияга экспорт қилинган. Бу отган йилнинг шу даврига нисбатан 154,5 тоннага кўп.