Майя Санду Молдовада президентлик сайловининг биринчи турида биринчи ўринни эгаллади

    Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду президентлик сайловининг биринчи турида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Молдова Марказий сайлов комиссияси баённомаларнинг 98,29 фоизини кўриб чиқиш натижаларига кўра маълум қилди.

    Республика Марказий сайлов комиссиясининг хабар беришича, сайлов натижаларига кўра Санду 41,92 фоиз овоз олган. Иккинчи ўринни 26,35 фоиз овоз билан гагаузиялик, Социалистлар партиясидан номзод, Молдова бош прокурори лавозимидан четлаштирилган Александр Стояногло эгаллади.

    Ҳеч бир номзод 50 фоиздан ортиқ овоз ололмагани учун мамлакатда сайловнинг иккинчи тури эълон қилинади, унда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган номзодлар иштирок этади. Иккинчи тур 3 ноябрь куни бўлиб ўтади, деб хабар беради lenta.ru.

    20 октябрь, якшанба куни президентлик сайловидан ташқари, шу куни референдум бўлиб ўтди, унда фуқаролар Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига киришини қўллаб-қувватлайсизми, деган савол юзасидан референдумда иштирок этишди. Сайлов ҳам, референдум ҳам бўлиб ўтган деб тан олинди.

    Moldpres.md сайтининг хабар беришича, 98,42 фоиз баённомалар кўриб чиқилгач, Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ўтказилган референдумида фуқароларнинг 50,08 фоизи “Ҳа”, 49,92 фоизи “Йўқ” вариантини белгилагани маълум бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates