Қасим-Жомарт Тоқаев АЭС қурилиши ҳақида: Қозоғистон жаҳон тараққиётидан четда қолмаслиги керак

    Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев АЭС қурилиши бўйича бўлиб ўтадиган референдумни мамлакат мустақиллиги тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири деб атади.

    Бу ҳақда Тоқаев пайшанба куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган барча даражадаги маслиҳат депутатларининг II Республика форумида маълум қилди, деб хабар беради report.az.

    “Бир неча кундан кейин қозоқ халқи Қозоғистонда атом электр станцияси бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида қарор қабул қилади. Овоз бериш натижаларидан қатъи назар бу воқеа аҳамиятли бўлади. Бўлажак референдумнинг ўзи Қозоғистонда сўнгги беш йил ичида рўй берган улкан ўзгаришларнинг далили, “тингловчи давлат” тушунчасининг яна бир ёрқин ифодасидир”, деди Тоқаев.

    Тоқаевнинг фикрича, Қозоғистон “глобал тараққиёт йўлида қолиб кетмаслик” учун ўзининг рақобатдош устунликларидан фойдаланиши керак.

    “Агар фуқаролар ёқлаб овоз беришса, бу лойиҳа мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик лойиҳага айланади. АЭС мамлакатнинг ўнлаб йиллар давомида барқарор ривожланишини таъминлайди, энергия суверенитетни мустаҳкамлайди. Албатта, бу узоқ муддатли лойиҳа, лекин у келгуси ўнлаб йиллар давомида мамлакат учун барқарор тараққиётни таъминлайди, деди Қозоғистон Президенти.

    Қозоғистонда 6 октябрь куни АЭС қуриш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Республика фуқаролари битта саволга жавоб беришлари керак бўлади: “Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?”.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates