Қозоғистонда референдумнинг якуний натижалари эълон қилинди

    2024 йил 8 октябрь куни Қозоғистонда Марказий сайлов комиссияси АЭС қуриш бўйича мамлакатда ўтказилган референдумдаги овоз бериш натижаларини эълон қилди.

    Референдум бўйича Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировнинг маълум қилишича, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга 12 миллион 284 минг 487 нафар фуқародан 7 миллион 820 минг 204 нафари, яъни 63,66 фоизи овоз берди.

    “Референдумга қўйилган масалани ижобий ҳал этиш учун овоз берган фуқаролар сони 5 миллион 561 минг 937 нафарни ёки 71,12 фоизни ташкил этди”, деди Нурлан Абдиров.

    Марказий сайлов комиссияси 2 045 271 киши атом электр станциясига қарши овоз берганини қўшимча қилди. 130 267 та бюллетен ҳақиқий эмас деб топилди. Шундай қилиб, референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланди, чунки овоз беришда референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ярмидан кўпи иштирок этди.

    Қозоғистонда 2024 йил 6 октябрда АЭС қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди. Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилган эди, деб хабар беради zakon.kz.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates