МДҲ ўйинлари яна ортга сурилди

    Спорт 29 июл 2020 835

    «Коронавирус бошоғриғи»дан кейин дунёдаги энг йирик спорт тадбири бўлиши кутилаётган МДҲ ўйинлари октябрга қолдирилмоқда.

    Маълумки, жорий йилнинг июнь ойида Россия спорт вазири Олег Матицин 20-27 август кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилиши керак бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари коронавирус пандемияси сабабли сентябрь ойининг биринчи декадасига кўчирилганини эълон қилганди.

    Аммо бугун Татаристон спорт вазири Владимир Леонов Россия ҳукумати ва Татаристон раҳбарларининг таклифига биноан МДҲ ўйинларини октябрь ойига кўчириш бўйича тегишли ишлар олиб бораётганлигини эълон қилди, дейилади Татаристондаги расмий rt.rbc.ru сайти.

    МДҲ ўйинлари ташкилий қўмитаси маълумотларига кўра, «коронавирус бошоғриғи»дан кейин дунё спорт оламидаги биринчи энг йирик спорт тадбири бўлиши кутилаётган Қозон мусобақаларида ҳамдўстлик ва минтақадаги 11 та давлат иштирок этиш истагини билдирган эди. Барча жараёнлар кўнгилдагидек давом этса, МДҲ ўйинларида 2,5 минг нафардан зиёд спортчи 21 та спорт турида медаллар учун кураш олиб боришади.

    Тўлқин РЎЗИЕВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates