МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши тузилиши мумкин

    Долзарб 21 май 2020 1293

    Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Ҳужжат лойиҳаси билан, мақоми, моддий-маиший, транспорт ва тиббий таъминот шарт-шароитларига кўра: Марказий сайлов комиссияси раиси – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерига тенглаштирилмоқда.

    Таъкидланишича, парламентда ўз фракциясига эга бўлган сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплаши шарт эмаслиги тўғрисидаги қоида ўрнатилиши мумкин.

    Шунингдек, парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимига ўтиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилади.

    Шу билан бирга, қуйидаги тадбир ва лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган:

    • “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги ва сайловларни ўтказиш тажрибасини янада такомиллаштириш” мавзусидаги халқаро конференциясини ташкиллаштириш;
    • МДҲ доирасида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини тузиш ташаббусини илгари суриш;
    • БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон сайлов жараёнларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш ва бошқалар.

    Фармон лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 6 июнига қадар давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates