Меҳмонхоналар учун мажбурий бўлган талаблар қисқартирилади

    “Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” ДУК томонидан янги таҳрирдаги O'z DSt 3220:2022 “Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар" давлат стандарти лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Янги лойиҳага кўра, аввал меҳмонхоналар учун мажбурий бўлган 97 та талаб 85 тагача қисқартирилди.

    Бугунги кунда меҳмонхоналар таснифи O'z DSt 3296:2018 “Туристик хизматлар. Меҳмонхоналар ва уларга тенг турар жойлар”стандартига мувофиқ амалга оширилиб, меҳмонхоналар учун “юлдуз” олиш учун улар 138 та талабга жавоб бериши керак. Агар талаблардан бири бажарилмаса, тегишли юлдуз тоифасини бериш рад этилади.

    “Юлдуз” олиш стандарт талабларига мос келишни талаб этадиган мураккаб жараён – хизмат кўрсатиш сифати, жозибадорлиги, меҳмонхона ҳолати ва мижозлар эҳтиёжини қондириш “кўрсаткичи”. Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида – 225, Қатарда – 255, Малайзияда – 238, Европа Иттифоқи меҳмонхоналар ассоциациясида – 270 та мажбурий талаб мавжуд. Шубҳасиз, Ўзбекистонда амалдаги талаблар миқдорий ва сифат жиҳатидан мақбул ва рақобатбардош бўлиб, уларнинг қисқариши ёки юмшатилиши меҳмонхоналар таснифи, нуфузи, мавқеи ва сифатининг пасайишига олиб келади.

    Марказ мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Отельерлари ва хусусий туристик ташкилотлари ассоциациялари билан биргаликда тўлиқ меҳмонхоналар рейтингини таснифлаш тизимини қайта кўриб чиқди ва O'z DSt 3296: 2022 “Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Таснифлашнинг баллик тизими” янги давлат стандарти лойиҳасини тайёрлади.

    Standart Hotels Criteria компаниясининг 2020-2025 халқаро Criteria стандарти мезонлари асосида ишлаб чиқилган юлдузли меҳмонхоналарни таснифлаш учун рейтинг тизими: тегишли юлдуз тоифасини олиш учун меҳмонхоналар белгиланган талабларни бажаради ва балларни тўплайди.

    Стандартда талаблар "мажбурий" ва "ихтиёрий" га бўлинади. Хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигига бевосита таъсир кўрсатадиган умумэътироф этилган халқаро мезонлардан келиб чиқадиган талаблар меҳмонхоналар учун “мажбурий” ҳисобланади. Тегишли юлдуз тоифасини олиш учун зарур бўлган балларни тўплаш учун "қўшимча" талаблар бажарилади. Тўпланган баллар йиғиндисига кўра меҳмонхона тегишли “юлдуз” тоифасини олиш имкониятига эга бўлади.

    Янги стандартни ишлаб чиқишда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази ва Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси томонидан меҳмонхона бизнеси вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатлари натижалари инобатга олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates