Меҳнат бозорида ёшлар рақобатдошлиги оширилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 13 август 2021 2256

    Бугунги кунда республикамизда ишсизларнинг 732 минг нафарини ёшлар ташкил қилади.

    Бугунги кунда республикамизда, энг аввало, янги иш ўринлари ташкил этиш ва тадбиркорлик ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли, айниқса, ёшлар фаровонлигини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

    Шу билан бирга, ушбу соҳадаги вазифаларни ҳал этиш меҳнат бозорининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, юқори малакали ишчи мутахассисларни тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш заруратини келтириб чиқармоқда. Бунда ёш мутахассисларнинг ўрнини белгилаш ва уларнинг бошқа давлат ёшлари билан рақобатбардошлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

    2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4.1 бандида ҳам янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган.

    Меҳнат бозорида, айниқса, 2016-2020 йилларда ёшлар фаоллигини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш мақсадида “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ташкил этилди. Мазкур жамғармани ташкил этиш орқали ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш, ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар жорий қилинди.

    Бугунги кунда республикамизда ишсизларнинг 732 минг нафарини ёшлар ташкил қилади. Ёшларни бизнесга ўқитиш, “Лойиҳалар фабрика”ларида янги ғоялар асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича доимий ишлайдиган ҳамда ёшларга қулай ва қизиқарли бўлган янги тизимни яратиш ҳамда хориждаги ёшларимизга Ватанимизга қайтиб ишлаш, ўз бизнесини ташкил этиш, уларни уй-жой шароитларига ёрдам бериш йўлга қўйилиши учун бюджетдан қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Миллий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ёшларни тадбиркорликка ўргатиш бўйича янги бизнес мактаблари ташкил этилмоқда.

    Шу каби ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни давом эттирган ҳолда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлаш белгиланди. Жорий йилдан бошлаб бундай иқтидорли ёшлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўтайди. Шунингдек, халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ва чет элда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади.

    Ушбу эзгу мақсадлар йўналиши бўйича Тошкент шаҳрида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳаллабай тизими асосида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини самарали ташкил қилиш, кам таъминланган оилаларда яшовчи ёшларни тадбиркорлар кўмагига бириктириш чоралари кўрилди. Шунингдек, маҳалла раисларининг ташаббуслари билан ёшлар учун хиёбонларда сайр қилиш, спорт мусобақаларини ўтказиш, илм-фан, санъатни ривожлантириш, ёшларни жамият ҳаётига бўлган қарашларини тубдан ўзгартириш мақсадида самарали ишлар ташкил қилиб келинмоқда.

    Шунингдек, маҳалла фуқаролари йиғини туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда бўш, қаровсиз ерларни ёшларга имтиёзли фойдаланишга бериб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга эгалланган ҳунарларни ўргатиш жорий этилди.

    Шу ўринда айтиш жоизки, ёшлар бандлигини таъминлашдаги яна бир муҳим йўналиш – қишлоқ хўжалиги. Бугунги кунда республика бўйича 21 та туманда 2 мингдан 4,5 минг нафаргача ёшга деҳқончилик учун ер ажратилган.

    Ажратилган ер майдонларида худудларда яшовчи ёш тадбиркорлар ўзларининг истиқболли лойиҳалари асосида кам сув сарфлаш усули, янги навларни етиштириш, чатиштириш искана ва куртак пайвандларни амалиётда жорий этиш орқали юқори натижаларга эришишди. Бу эса, ўз навбатида, дехқончиликни истиқболли лойиҳаларини яратишга туртки бўлиб келмоқда.

    Шу билан бирга, аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”га кирганларга уруғлик ва кўчатлар хариди учун 2 миллион сўмгача субсидия бериш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

    Бу эса, ёшлар онгида она ватанга бўлган миннатдорчилик ҳиссини юзага келтиришга замин яратиб келмоқда.

    Ушбу амалий тадбирлар бугунги кун ёшларини бандигини таъминлаш ва меҳнат бозорида ҳар томонлама етук ва мукаммал кадрлар бўлиб етишишлари учун бошланган самарали ишларнинг бошланишидир.

    Дониёр Махмудов,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

    Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

    ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates