Қарздордан 2 миллиард сўмдан зиёд нақд пул ундирилди

    Юридик шахс раҳбари ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

    Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан қарздор юридик шахсдан ундирувчи банк фойдасига жами 2 миллиард 294 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

    Унинг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига тақиқлар қўйилиб, қарздор юридик шахс раҳбарига мазкур қарздорликни бартараф этиши юзасидан бир неча бор огоҳлантириш берилган. Бироқ, ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келинган.

    Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тезкор ижро ҳаракатлари давомида, қарздор кафилнинг банкдаги яна бир ҳисоб рақамига 2 миллиард 111 миллион сўм пул маблағлари келиб тушгани маълум бўлди.

    Қарздор эса, ушбу маблағларни МИБ ходимлари ечиб олмаслиги учун нақд пул кўринишда олишга уринади. МИБ ходимлари ушбу пул маблағлари тезкорлик билан нақд кўринишда ҳатлаб олиб, тегишли ҳисоб рақам орқали банк қарздорлиги бўйича йўналтириб берилади.

    Бу маблағлар энди, фуқароларимизнинг ойлик маоши, пенсия, стипендия ва бошқа зарурий эҳтиёжларга қаратилади. МИБ ходимларининг бу иши қарздор фуқарога ёқмаса-да, бошқа томондаги инсонлар учун ўзига хос амалий кўмак бўлди, десак муболаға бўлмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates