Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Фуқароларга элчихона томонидан консуллик–ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг барчаси Хитой томони ва "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Пекиндаги ваколатхонаси билан мувофиқлаштирилган ҳолда "Пекин–Тошкент" йўналишида 22 декабрь куни Ўзбекистонга етиб борди.
Хитойнинг соҳага алоқадор вазирлик ва идоралари билан яқин ишчи ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бундан кейин ҳам ушбу мамлакатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қоладиган ватандошларга сифатли ҳуқуқий ёрдам ва тезкор консуллик хизматлари кўрсатиш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар давом эттирилади.