Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида» 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорига мувофиқ, ишда фойдаланиш учун 2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими ишлаб чиқилди.
Байрам кунлари:
1 январь – Янги йил.
8 март – Хотин-қизлар куни.
21 март – Наврўз байрами.
31 март – Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр).
9 май – Хотира ва қадрлаш куни.
7 июнь – Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).
1 сентябрь – Мустақиллик куни.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.
8 декабрь – Конституция куни.
Иш соатларининг меъёри (иш вақти) қуйидагича белгиланади:
5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида:
- 8 соатли иш куни ва 7 соатли байрам олди иш кунлари ҳисобга олинади;
6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида:
- 7 соатли иш куни ва дам олишдан олдинги 5 соатли иш куни шунингдек, байрам олди кунлари 6 соатли (шанба кунига тўғри келса, 4 соатли) иш куни ҳисобга олинади;
36 соатли иш ҳафтасида:
- 6 соатли иш куни ва 5 соатли байрам кунидан олдинги иш кунлари ҳисобга олинади.
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) байрамларининг кўрсатилган кунлари бир кунга ўзгариши мумкин.