Меҳнат кодекси: Уй ишчилари кимлар?

    Уй ишчиларининг иш режими, дам олиш кунлари ва йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ходим билан иш берувчи ўртасдаги келишувга кўра белгиланади.

    Куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилинган Меҳнат Кодексининг 514-моддаси “Уй ишчилари”, деб номланиб, унда уй ишчиларига шундай таъриф берилди: “Иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчиларидир”.

    Шунингдек, ушбу моддада уй ишчиларини ишга қабул қилишга улар ўн олти ёшга тўлганида йўл қўйилиши, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзида фуқаролик муомала лаёқати тўлиқ ҳажмда мавжуд бўлган тақдирда, уй ишчиларини ишга ёллаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилаб қўйилди.

    Кодекснинг 515-моддасида ишга қабул қилинаётган уй ишчиси билан номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкинлиги, агар тарафлар уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш тўғрисида келишувга эришган бўлса, бу шарт меҳнат шартномасининг мазмунига киритилиши кераклиги, уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ чиқарилмасдан амалга оширилиши ҳамда уй ишчиларига меҳнат дафтарчалари юритилмаслиги белгиланди.

    Шунингдек, Кодекснинг 516-моддасида уй ишчиларининг иш режими, дам олиш кунлари ва йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ходим билан иш берувчи ўртасдаги келишувга кўра белгиланиши, 517-моддасида эса иш берувчи бўлган жисмоний шахс уй ишчисининг тарафлар томонидан меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида ҳодимни камида ўн тўрт календар кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши шартлиги, 518-моддасида уй ишчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, 519-моддада эса уй ишчиларининг ёлланиб ишлаш бўйича иш даврлари ходимнинг меҳнат стажига киритилиши, уй ишчисининг меҳнат стажини ҳисоблаш Пенсия жамғармасига суғурта бадаллаи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилиши ва ниҳоят 520-моддада уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги ўзаро келишув асосида тартибга солинмаган якка тартибдаги меҳнат низолари суд тартибида ҳал этилиши белгилаб қўйилди.

    Бу ҳуқуқий асослар эндиликда уй ишчилари ҳам ижтимоий ҳимояда бўлишида муҳим дастуриламал бўлади.

    Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates