Меҳнат қилиш ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари

    “Янги Ўзбекистон” деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда.

    Мамлакатимизда муҳим тарихий жараён юз бермоқда. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Бу борадаги халқимизнинг давлат бошқаруви соҳасида бевосита фаоллигини meningkonstitutsiyam.uz порталига кунда ўн минглаб таклифларнинг келиб тушганлигидан ҳам кўришимиз мумкин.

    Тарихий даврлардан фарқли равишда бутун дунёда айни вақтда қонунчилик нормаларини давр руҳиятига мослаштириш ва замон талаблари асосида янгилаб бориш тенденцияси кузатилмоқда.

    Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий қиёфаси, одамларимизнинг дунёқараши бутунлай ўзгарди. “Янги Ўзбекистон” деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда. Бу барча соҳаларда амалга оширилаётган, таъкидлаш лозимки, биз одатланиб қолган стандартлардан ошиб ўтиб бўлса-да, инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганлиги билан изоҳланади.

    Жумладан, булар мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлашда янги механизмлар, меҳнат муносабатларининг умумэътироф этилган янгидан янги соҳалари тан олиниб, қонун ҳужжатлари билан кафолатланаётганлиги, керак бўлса имтиёз ва преференциялар тақдим этилиши баробарида ишсизликни камайтириш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга қаратилганлиги каби омилларда намоён бўлади.

    Меҳнат муносабатлари жамият, давлат, фуқаро ўртасидаги энг муҳим ва кенг қамровли муносабат бўлиб, давлат ва жамият ривожи бевосита бу борадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда самарадорлигига боғлиқдир.

    Амалдаги Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги, суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши белгиланган бўлса-да, мазкур ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш бир қатор қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари билан амалга оширилиши, қолаверса уларнинг туб мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда мансабдор шахсларга етказиш жуда ҳам кўп воситалар (ҳуқуқий тарғибот, илмий нашрлар)га мурожаат қилишни талаб этади. Бу эса, амалиётда турли қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Чунки амалда шундай нормалар борки, мазмун жиҳатдан конституцияда белгиланган нормага зид бўлмаса-да, амалиётда тадбиқ этиш жараёнида қонун ҳужжатларида манфаатлар тўқнашуви натижасида бир-бирига зид тартибларнинг белгиланганлиги сабаб бўлмоқда.

    Эндиликда конституция лойиҳасида ҳар ким меҳнати учун ҳеч қандай камситилишларсиз ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга эканлиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши, ҳар бир ишловчи аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган таътилга ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун таътилга ёки болани фарзандликка олиш учун таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши, амалдаги таҳрирдаги “Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади” деган жумладан кейин “Мажбурий меҳнатдан ва болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш тақиқланади ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади” мазмундаги янги жумланинг қўшилиши меҳнат муносабатларида бутун мамлакат миқёсида ягона стандартнинг ўрнатилишига эришилади.

    Албатта, мазкур янгиликлар ривожланган мамлакатлар Хитой, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Япония давлатлари Конституцияларида белгиланган ҳар бир инсон хавфсиз ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларида ишлаш, болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланиши, мажбурий меҳнат бўйича ҳақ тўланиши каби қоидалар Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилган нормаларнинг чуқур таҳлил этиш ва ўрганишлар асосида киритилаётганлигини таъкидлаб ўтиш ўринли.

    Шу ўринда, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг 37-моддасига киритилаётган қўшимчаларга қуйидагича “Норматив ҳужжатларда аниқлаштирилмаган ёки бир-бирига зид келувчи ёинки қонунчиликдагига нисбатан ходимни аҳволини қийинлаштирадиган ҳар қандай факт ходим фойдасига хал этилади” мазмундаги қўшимча киритилиши меҳнат муносабатларида ходимлар манфаатларини устуворлигини таъминлашга хизмат қилган бўлар эди.

    Х.Қучқаров,

    Юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси,

    юридик фанлари доктори (PhD)

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates