Меморандум имзоланди

    Ижтимоий ҳаёт 5 феврал 2021 2868

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

    Томонлар ҳуқуқий соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича ҳуқуқий муносабатларни ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, томонларнинг ўзаро фаолиятларини ҳамда уни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш борасида ўзаро англашувга эришдилар.

    Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Э.Ҳамраев ва бошқалар хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизга давлат ҳуқуқий хизматлари кўрсатиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бугунги кун талаби эканлигини таъкидладилар.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates