баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Mercedes-Benz 2030 йилга бориб тўлиқ электромобиль ишлаб чиқармоқчи

    Mercedes-Benz 2030 йилга бориб ички ёнув двигателли автомашиналар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, уларнинг ўрнига электромобиллар ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда машҳур брендга эгалик қилувчи Daimler компаниясининг пресс-релизида сўз боради, деб ёзади meduza.io.

    2025 йилдан бошлаб Mercedes-Benzнинг барча моделлари электр энергиясида ишлайдиган бўлади. Бироқ кейинги беш йил давомида компания заводлари ички ёниш двигателлари билан жиҳозланган эски моделларни ишлаб чиқаришни ҳам давом эттиради.

    Компания дунё бўйича электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарадиган саккизта янги завод қуришни ва қувватловчи станцияларининг глобал тармоғини яратишни режалаштирмоқда. Ушбу мақсадлар учун Mercedes-Benz 40 миллиард евро ажратган.

    14 июль куни Еврокомиссия иқлим ўзгаришига қарши курашиш концепциясини тақдим этди. Унинг бандларидан бири 2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи ҳудудида ички ёнув двигателли автомобилларни сотишга тўлиқ тақиқ қўйишни назарда тутади.

    2021 йил июнь ойи охирида Audi ички ёнув двигателли автомобиллардан воз кечишини эълон қилган эди. Компания 2026 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтишни мўлжалламоқда.

     

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates