Бу ҳақда АОКАда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълумот берди.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюро органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 9 ойи давомида, жами 35,2 трлн. сўм маблағлар ундирилган.
Биргина, давлат фойдасига 14,9 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 18,8 трлн. сўм ҳамда фуқароларимиз манфаатлари учун 1,4 трлн. сўмдан зиёд ундирувлар амалга оширилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган — “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 798 млрд. сўм ёки ўтган мос даврга нисбатан 121 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди.
Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жами 1,4 трлн. сўм алимент пуллари ундирилган.
“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 1.492 нафар ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 31,3 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.
Шунингдек, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 570 нафар шахслар ишга тикланиб, уларга тўланмасдан қолган 30,6 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган.