“MIDASIATEX” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди

    Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувларда “MIDASIATEX” МЧЖнинг 2024 йилнинг январь-июнгача бўлган фаолияти давомида жамият томонидан ушбу даврда 185.9 тн пахта толаси маҳсулоти тўғридан-тўғри шартнома асосида сотилганлик ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.

    Қорақалпоғистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Қўмита тегишли буйруғига асосан “MIDASIATEX” МЧЖнинг 2024 йилнинг январь-июнгача бўлган фаолияти давомида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ишлари ўтказилди.

    Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Қорақалпоғистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан “MIDASIATEX” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates