Мигрантлар Россиядан пул жўнатмаларини кредитга юбориши мумкин

    Долзарб 6 октябр 2021 3201

    «Золотая корона» («Олтин тож») тўлов хизматлари тизими 11 октябрдан меҳнат мигрантлари учун Россиядан қарз эвазига пул юбориш имконини беради. Бу ҳақда ушбу компания директорлар кенгаши раиси Николай Смирнов сўзлаб берди.

    Дастлабки босқичда мигрантлар 5 мингдан 15 минг рублгача миқдордаги пул олиши мумкин. 21 кун давомида фоизлар ҳисобланмайди. Кўрсатилган муддат тугагач, ҳар бир кун учун 1 фоиз миқдорида устама ҳисобланади. Мазкур хизмат дастлаб «мегафон»нинг барча салонларида амалга оширилади. Кейинчалик эса «Золотая корона» мазкур хизматни барча тармоқларига жорий этмоқчи. Маблағ билан таъминлашни «Страна экспресс» микрокредит компанияси зиммасига олган.

    «Золотая корона» янги хизматда комиссия ҳисобидан даромад олади. Базавий ставка тўланган суммадан 1 фоиз ҳисобланади. Лекин 1 000 рублдан, ёки 20 доллардан, ёки 15 евродан ошиб кетмаслиги керак.

    Эслатиб ўтамиз, июнь ойида пул жўнатиш тизими МДҲ давлатларига 720 миллион доллар юборган. Бу уч йил ичидаги энг яхши кўрсаткич. Пул жўнатиш тизимларининг асосий мижозлари бўлган меҳнат мигрантларининг сони 2020—2021 йилларда камайишига қарамай, уларнинг даромади сезиларли даражада ўсган. Айнан мана шу ҳолат ватанига юбориладиган пул ҳажмининг ўсишини таъминлаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates