«Mikado develop and investment» компанияси Фарғонада Экошаҳар қурилишда иштирок этади

    Урбанизация 19 апрел 2022 1519

    Фарғона вилояти ҳокими катта таркибдаги япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

    Учрашувда вилоят ҳокимига «Mikado develop and investment» компанияси томонидан Фарғонада қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудида меҳмонхона-резиденция ва савдо-туризм мажмуаси барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.

    Лойиҳага кўра, мажмуа 4 қаватли япон саройлари меъморчилигидаги люкс меҳмонхона, 60 блокдан иборат ҳар бирининг майдони 50 метр квадрат бўлган савдо дўконлари ҳамда уларнинг уст қаватида 60 та апартаментлар, япон боғи, бассейн, сауна, спа-салони, конференциялар залидан иборат бўлади.

    Японияликлар шунингдек, Фарғона шаҳрида меҳмонхона ва ресторан хизмати соҳаси ходимларини тайёрлаш маркази ташкил этиш ҳамда таълим жараёнига Япониядан малакали мутахассисларни жалб этишни режалаштирган.

    Япон инвесторлари ҳозирда Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини ташкил этишди, яқин кунларда лойиҳани амалга оширишга киришишлари маълум қилинди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates