«Микрокредитбанк»: тадбиркорлар мурожаатлари – доимий эътиборда

    Мамлакатимизда 18 август 2022 226

    Хабарингиз бор, ўтган йили давлатимиз раҳбари юртимиз тадбиркорлари билан учрашиб, улар билан очиқ ва самимий мулоқот қилган эди. Айтиш жоизки, мазкур хайрли тадбир анъанавий тус олиб, жорий йилда ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

    Мазкур очиқ мулоқотга айни дамда тайёргарлик жараёнлари авжида. Ҳар бир вазирлик, идора, ташкилот ва муассаса ўз вазифасидан келиб чиқиб, тадбиркор ҳамда ишбилармонларнинг мурожаатларини ўрганиб, уларга тегишлича ёрдам кўрсатишмоқда. Шу мақсадда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам тадбиркорларнинг муаммою мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.

    «Очиқ мулоқот» бўйича республика штаби «Call марказ»ларига 2022 йил 17 август ҳолатига кўра, «Микрокредитбанк» АТБга дахлдор 153 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун талабларига асосан ўрганиб чиқилди. Шундан 40 таси (21 тасига кредит ажратилди, 11 тасининг кредит муддати узайтирилди, 8 таси бошқа масалалар) ижобий ҳал қилинди (26 фоиз), 113 тасига ҳуқуқий тушунча берилди.

    Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 22 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Банк ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates