Миллатлараро ҳамжиҳатлик - барқарорлик асоси

    Аҳоли турмуш даражасини ривожланган демократик давлатлар даражасига чиқариш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга эришиш юртимиздаги ислоҳотларнинг муҳим йўналиши.

    Бўка тумани Чавлисой МФЙ маданият саройида Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши, Бўка туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўп миллатли Ўзбекистонда миллатлараро ҳамжиҳатлик ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда турфа миллат вакиллари истиқомат қилаётган маҳаллаларда “Янги Ўзбекистонда-миллатлараро ҳамжиҳатлик” мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз дастурий мақсадларини, аввало, Ўзбекистон мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, мамлакатда ижтимоий барқарорлик, фуқаролар ва миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳар бир оила ҳамда бутун халқнинг фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатлар устуворлигига асосланиб белгилаганлиги қайд этилди. " Ўзбекистон -2030" стратегиясининг бош мақсади – аҳоли турмуш даражасини ривожланган демократик давлатлар даражасига чиқариш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш эканлигига урғу берилди.

    Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг тобора юксалаётган иқтисодий салоҳияти аҳоли турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш, қам таъминланган қатламнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим омил бўлаётир. Бу мамлакатда ижтимоий барқарорлик ва фуқаролар бирдамлигини янада мустаҳкамлашнинг асосий омили ҳамда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу боис, Конституциямиз ва қонунларимизда ҳам Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъий назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳар кимга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган.

    Тадбир якунида ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз миллатларининг қўшиқ ва рақслари ижро этилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates