баннер
23 мар 2025
18:19

    Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ-52-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, Жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифаларидан бири этиб миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш белгиланди.

    Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилади.

    Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

    Ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этилади.

    Қўмита “Ватандошлар” жамоат фонди билан биргаликда ҳар йили хориждаги ватандошларнинг “Uz Global Think” форумини ташкил этади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech