Андижон ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази – ёрдамга муҳтож болалар, ёшлар, ногиронлиги бор шахслар ва қариялар учун ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашни таъминловчи муҳим маскани очилди.
Бу ерда болалар учун физиотерапия бўлимлари, етим болалар учун кичик уйлар, кундузги гуруҳлар, эрта ривожлантириш ва касб-ҳунар ўргатиш марказлари фаолият юритади.
Шунингдек, оғир ҳаётий шароитга тушган ёшлар ва катталар учун комплекс реабилитация ва таълим дастурлари амалга оширилади.
«Бугун биз Андижонда шунчаки янги марказ очмадик – биз минглаб одамларнинг ҳаётининг бир қисмига айланадиган ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва умид муҳитини яратдик», дейди агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.