баннер
24 мар 2025
05:54

    Қудуқда қолиб кетган фуқаро қутқариб олинди

    Фарғона вилоятида 40 метрли қудуқ тубида қолиб кетган фуқаро муваффақиятли қутқариб олинди.

    «Vodiy24.uz» вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб хабар беришича, воқеа Фарғона туманидаги Соҳибкор кўчасида жойлашган хонадон ҳовлисида юз берган.

    1977 йилда туғилган Х.Д. исмли фуқаро қудуқда шахсий электр либёткаси ёрдамида иш олиб бораётган вақтда қурилма техник носозлик сабаб тўхтаб қолган. Оқибатда у чуқурлиги 40 метр бўлган қудуқ тубида ёрдамсиз ҳолда қолиб кетган.

    Вазият юзасидан зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилинган. Қутқарув чақириқларига жавобан, бошқарманинг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди воқеа жойига етиб борган ва шошилинч қутқарув ишларини бошлаган.

    Қутқарувчиларнинг тезкор ва ҳамоҳанг ҳаракатлари натижасида фуқаро Х.Д. саломатлигига зарар етказмаган ҳолда қудуқдан олиб чиқилган. Ҳеч қандай тан жароҳати қайд этилмаган ва тез тиббий ёрдамга эҳтиёж туғилмагани маълум қилинган. Қутқарув амалиёти муваффақиятли якунланган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech