баннер
25 мар 2025
13:34

    Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШдаги ишларга жалб қилиниши мумкин

    Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ҳам ишлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Агентлик директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов билан New Future Success Academy халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасида учрашув ўтказилди.

    Томонлар Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни тест синовларига тайёрлаш марказини мамлакат ҳудудида очиш ва имтиҳон марказини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди. Ушбу марказ МДҲ ва қўшни давлатлардаги ягона марказ бўлиши қайд этилди.

    Лойиҳа натижасида, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларни АҚШда бандлигини таъминлаш мумкин бўлади. Агентликнинг қайд этишича, 2030 йилгача Қўшма Штатларда 1 млндан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд. Олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи визаси ажратилади.

    Учрашув якунида New Future Success Academy компанияси ва Миграция агентлиги ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжат тиббиёт соҳасида номзодларни тайёрлашни назарда тутади

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech