Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланган юрт

    Фикр 29 ноябр 2025 113

    Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқоролик жамиятини барпо этишга қаратилган кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий ислоҳатлар жараёнида катта ютуқларга эришилмоқда.

    Бугунги кунда бошқа соҳалардаги каби миллатлараро муносабатларсоҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Олиб борилаётган ислохотлар кўп омиллар билан бир қаторда миллатлараро муносатабатларга ҳам боғлиқдир.

    2021 йил 5 июлда янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” қонун орқали маънавий – диний хаёт янада мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлди.

    Бугунги кунда ҳудудимизда кўплаб турли тилда сўзлашувчи, турли динга эътиқод қилувчи 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келишмоқда. Уларни юртимизда эркин фаолият олиб боришлари, ўз тилларида сўзлашуви ва динларига эътиқод қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, бу Асосий қонунимизда, шунингдек, қонунчилик тизимимизда мустаҳкамлаб қўйилгандир. Бир сўз билан ифодалаганда Конституциямиз миллатлараро муносабатлар уйғунлигини қонуний асоси ҳисобланади.

    Конституциямизнинг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини ташкил этади” дея белгилаб қўйилган.

    Шунингдек, Конституциянинг 4-моддасининг 2-бандида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади” деган жумлаллар қонунан мустаҳкамлаб қўйилган .

    Бугунги кунда юртимизда турли миллат вакиллари ўзларига яратиб берилган барча шарт-шароитлардан фойдаланган ҳолда истиқомат қилишмоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши маънавий тарақққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш деб номланиб, унинг 74-мақсади Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни қамраб олади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 центабрда қабул қилинган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида бешинчи устувор йўналиши “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш деб номланиб, унинг 100-мақсади Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқдир.

    Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган маънавий соҳадаги ислоҳотлар жараёнида миллатлараро муносабатларни тартибга солиш, уйғунлаштириш мақсадида бир қатор хуқуқий-норматив хужжатлар қабул қилинди. Жумладан, 2019 йил 15 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармони эълон қилиниб, ушбу хужжатда миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди .

    Ушбу меъёрий-ҳуқуқий хужжатда бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари тақдим этган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва ижтимоий соҳада, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб, Ватанимиз гуллаб-яшнашига ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётганликлари таъкидлаб ўтилади ва Ўзбекистонда олиб борилаётган миллатлараро муносабатларни янги босқичини меъёрий-ҳуқуқий асослари ўз ифодасини топган.

    Шунингдек, юртимизда яшаётган ҳалқлар ва миллатларнинг байрамлари, маданий кунлари кенг равишда нишонланиши миллатлараро тотувликни таъминлашнинг муҳим омилларидан биридир. Ўзбек ҳалқи маънавияти ва маданиятини бошқа давлатларда намойиш этилиши ҳам ўзига ҳос яқинликни вужудга келтиради.

    Шунингдек, ҳозирги кунда ҳудудимизда истиқомат қилаётган барча фуқаролар эътиқод, виждон эркинлигига эгалигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиздир. Конституциямизнинг 31-моддасида виждон эркинлигини кафолатланиши, ҳар бир кишини эътиқод эркинлигига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдирилишига йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида шундай дея таъкидлайди: “Бугунги сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюсиясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилмоқчиман.

    Ушбу резолюсия бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган” .

    Президентимизнинг мазкур таклифи кўп ўтмасдан ўз ижобий натижасини бериб, орадан бир йил ўтиб, 2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи йиғилишида 193 давлат томонидан бир овоздан қабул қилинди. Албатта, мазкур халқаро меъёрий-ҳуқуқий хужжатнинг қабул қилиниши нафақат бизнинг мамлакатимиз учун балки, бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, бугунги кунда барча давлатларнинг этник таркиби полиетник ҳарактерга эга бўлиб, эътиқодлар ранг-баранглиги мавжуд бўлиб, бу эса ўз навбатида мазкур давлатлар олдида миллатлараро муносабатлар соҳасида ўзига ҳос сиёсат юритишларини талаб этади.

    Демак, Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад юртимизда яшаётган турли дин ва маданият вакиллари ўртасидаги миллий муносабатларни мувофиқлаштириш, улар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва бирдамликни таъминлашга, толерантликни кучайтиришга қаратилгандир.

    Шуҳрат Ҳотамов,

    Йўлчи ХУДОЙҚУЛОВ,

    Жамоат хавфсизлиги

    университети доцентлари

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates