Қомус - миллат номусими?

    Фикр 4 декабр 2025 402

    Дунёда яшаётган ҳар бир халқнинг ўз яшаш низоми, ҳаётий дастури бор. Унда миллатнинг асрий орзулари, кўзлаган мақсадлари ва энг муҳими — келажакка бўлган мустаҳкам ишончи битилган.

    Бизнинг ана шундай муқаддас ва буюк аҳдимиз муқаддимаси — Ўзбекистон Республикаси Конституциясидир. Бу ҳуқуқий ҳужжат тарихнинг тақдир чиғириқларида ўз йўлини аниқлаб олган, минг машаққат чекиб, ҳурликни танлаган ва янги Ўзбекистонни бунёд этишга бел боғлаган шарафли халқнинг виждони, иродаси ва ақл-заковатининг олий маҳсулидир.

    Айни дамда, биз Қомусимизнинг ҳар бир моддаси моҳиятига эътибор қаратар эканмиз, унда ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият даражасида пойдевори эканлигини англаймиз. У — тинчликнинг кафолати, адолатнинг тарозиси, демократик жамиятнинг бош харитаси сифатида барчамизга тўғри йўл кўрсата олди. Дарҳақиқат, қадим илдизидан ўз миллий давлатчилигига эга бўлган, бугун эса жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнини эгаллаган Ўзбекистон Конституцияси ўз халқининг эртаси учун чинакам маёққа айланди.

    У бизни бирлаштиради, куч беради ва Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида масъулиятни ҳис этишга ундайди. Биз бугун Конституциянинг қудратини ҳаётимизнинг ҳар бир палласида, фаолиятимизнинг ҳар қайси бўғинида жонли механизм сифатида ҳис этиб турибмиз. Унинг янгиланган руҳи халқимизнинг орзу-умидлари билан уйғунлашиб, юрт тараққиётига янги суръат бағишламоқда.

    Қомус – миллат номусими?

    Миллатнинг номуси – бу унинг ваъдаси, қасамёди, ўзлиги ва имон-эътиқодининг ифодаси. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бутун миллатнинг, ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ҳар бир эр йигитнинг номусидир. Қомусга садоқат – бу Ватанга, тарихга, келажакка ва энг муҳими, ўзликка садоқат. Зеро, ўтмишда халқ достонларидаги алпларнинг кучи фақат жисмоний қудратида эмасди. Уларнинг сўзида туриши, берилган қасамга хиёнат қилмаслиги — жасурликдан юқори турган номуси эди. Улар ўз уруғининг, эл-юртининг адолат ва ҳалоллик тамойилларини ҳимоя қилган. Қасамни бузиш — энг оғир шармандалик, яъни номусдан айрилиш деб баҳоланган. Энг буюк саркардалар ва давлат арбоблари қонуннинг устунлигини ўз номуси деб билганлар. Хоразмшоҳлар салтанати қулаганда ҳам, озодлик байроғини туширмаган Мангуберди, қудратли империяни зўрлик ёки куч билан эмас, "Темур тузуклари" билан бошқарган буюк Соҳибқиронлар бизларга шунда кучли ориятни, қонунга ҳурматни абадий мерос қолдирди. Чунки номус билан яшаган инсонгина — ўз Ватани ва халқи олдидаги бурчини шараф билан адо эта олади. Эр йигитнинг қадди-қоматини тиклаб турувчи – унинг номуси бўлса, давлат ва жамиятнинг таянчи – унинг Қомусидир!

    Одилжон РАХМАТОВ,

    Фарғона давлат университети,

    Физика-математика факультети декани ўринбосари

    педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates