"Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!”

    Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилиши бошланди.

    Мамлакатимизда ҳар йили 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланади.

    Президентимизнинг шу йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойиши асосида, юртимиз бўйлаб “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилиши бошланди.

    Бугун, Миллий матбуот марказида, “Ўзбекистон Республикасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрамини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Анжуман давомида масъул шахслар томонидан Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадида ўтказилаётган байрам тадбирларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун барча шарт-шароитлар яратилиши, тайёрланаётган мақолалар, теле ва радиодастурларда асосий эътиборни сўнгги йилларда Қуролли Кучларни ислоҳ этиш ва ривожлантириш мобайнида қўлга киритилган ютуқларга, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида амалга оширилган ишларга қаратиш ҳақида маълумотлар берилди.

    Матбуот анжуманида мудофаа вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Отабек Юлдашев, Мудофаа вазирлиги Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи Рахматилла Рахмонов, Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Меҳриддин Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Холмурод Салимов спикер сифатида Республика ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг мавзу бўйича саволларига жавоб бердилар.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates