Миллий палата кўмагида кореялик шифокорлар 20 нафар беморни операция қилади

    Саломатлик 1 август 2022 1691

    Кореялик шифокорлар бу йил кузда «танглай ёрилиши» диагнози билан 20 нафар атрофида беморни текинга операция қилишни режалаштирган. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ушбу ташаббусни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди.

    Операцияни Сеул стоматология клиникаси Миллий университети (SNUH) жарроҳлари олиб боради. Дастлабки босқич беморлар рўйхатини тайёрлаш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ўтказилажак акция ҳақида музокаралар ўтказишдан иборат. Шу мақсадда SNUHнинг икки нафар вакили Ўзбекистонда бўлди.

    Улар ташриф давомида Миллий палата томонидан операция ўтказилиши учун танланган клиникада бўлиб, у ерда беморларни танлади, шунингдек уларни таҳлилларини ўрганган ҳолда дастлабки кўрикдан ўтказди.

    «Биз SNUHнинг «танглай ёрилиши» диагнози билан беморларни операция қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашдан хурсандмиз. Булар асосан кам таъминланган оилаларга мансуб болалар ва ўсмирлар. Уларнинг кўпчилигида бу патология мураккаб кечяпти. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида улар ўз ҳаётлари сифатини яхшилаб олишлари, янги режалар тузиб, уларни амалга оширишлари мумкин», — деди Корея делегацияси билан учрашув жараёнида Миллий палата раиси Ровшан Изамов.

    Кузда 20 нафар SNUH мутахассисларидан иборат делегациянинг ташрифи кутиляпти. Мазкур ҳамкорлик беморларга ёрдам кўрсатишдан ташқари Ўзбекистон шифокорларининг малакасини ошириш, амалда бу турдаги операцияларда жарроҳликнинг энг сўнги инновациясини тақдим этиш имконини беради.

    «Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни инобатга олган ҳолда Университетимиз шунингдек, юртингиз соғлиқни сақлаш тизими ривожига ўз ҳиссасини қўшишни муҳим вазифа санайди. Бундай режаларни амалга оширишда Соғлиқни сақлаш миллий палатаси, унинг раҳбарияти ва вилоятлардаги бўлинмалари каби ишончли ҳамкор топганимиздан хурсандмиз», — таъкидлади SNUH профессори Бёнг Мо Сео.

    Шуни қўшимча қилиш жоизки, операциялар Тошкент вилоятида амалга оширилади. SNUH мутахассислари Ўзбекистонда анъанага оид хайрия операцияларини ўтказиб туради. Бу уларнинг шу мақсадда 10 марта юртимизга ташриф буюриши.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates