Мингбулоқлик фуқарога ўз маблағи қайтариб берилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Наманган вилояти Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро Х.З томонидан ёзма мурожаат келиб тушди.

    Мурожаатда истеъмолчи Наманган вилояти Мингбулоқ туманида жойлашган “Агробанк” АТИБ анк филиалидан иссиқхона қуриш мақсадида 25 миллион сўм миқдорида кредит олган. Сўнг иссиқхона қуриб, даромад олиш мақсадида Мингбулоқ туманида жойлашган “Х.Х” МЧЖ билан шартнома тузган, лекин шу кунга қадар таъминотчи томонидан шартнома шартлари бажарилмагани, иссиқхонани ўз вақтида қуриб бермаган.

    Мазкур мурожаат федерациянинг Мингбулоқ туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво аъризаси сифатида киритилган. Суд ҳукмига кўра, истеъмолчига келтирилган маънавий зарарларни ҳам инобатга олган ҳолда 25 миллион тўрт юз минг сўм маблағ ундириб берилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates