баннер
27 мар 2025
16:15

    Ўзбекистон Ҳиндистондаги энг йирик халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этяпти

    Туризм 21 феврал 2025 979

    2025 йил 19-21 февраль кунлари Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган «SATTE -2025» (South Asiaʼs Travel & Tourism Exchange) халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этяпти.

    Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг ўнта йирик туроператор ва агентликлари мамлакатимизнинг энг янги сайёҳлик йўналишлари, маданий диққатга сазовор жойлар ва янги инфратузилма объектлари, шунингдек, ҳиндистонлик сайёҳлар учун махсус таклифлар намойиш этиляпти.

    Кўргазма давомида хорижий иштирокчилар ва ярмаркага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, бой маданий ва тарихий мероси ҳақида батафсил маълумот олдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Мамлакатимизни нафақат Ҳиндистонда, балки Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида тарғиб этиш ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида конференция ва семинарларда иштирок этиш, сайёҳлик компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва «B2B» учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган.

    «SATTE» 50 дан ортиқ мамлакатдан 2000 дан зиёд иштирокчи ва 40 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб этадиган Жанубий Осиёдаги етакчи сайёҳлик кўргазмаси сифатида тан олинган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech