XI- Сичуань халқаро туризм кўргазмаси «SCITE»да Туризм қўмитаси делегацияси ҳамда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этяпти.
Кўргазмада Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этиляпти. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, ташриф доирасида ХКП Сичуань провинцияси қўмитаси раисининг ўринбосари Оуян Цзэхуа билан учрашув ўтказилди. Томонлар сайёҳлар оқимини ўзаро кўпайтириш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, туризм соҳасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
28 ва 30 апрель кунлари Чанша (Хунань провинцияси) ва Чунцин шаҳарларида ҳам сайёҳлик тақдимотлари бўлиб ўтади.








