Минскда ўзбек халқининг II жаҳон урушига қўшган ҳиссасига бағишланган фотокўргазма очилди

    Белорусия II - жаҳон уруши тарихи музейида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасига бағишланган “Халқ хотираси — муқаддас” фотокўргазмаси очилди.

    Экспозиция Ўзбекистон ва Белорус ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси, Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ва Беларусия II жаҳон уруши тарихи музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Кўргазманинг очилиш маросимида ижодкор-зиёлилар вакиллари, Беларусда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Виктор Гуминский бошчилигидаги делегация иштирок этди.

    Экспозициядан Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлари – Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлар марказий давлат архиви томонидан тақдим этилган архив фотосуратлар ўрин олди. Фотосуратлар ўзбек жангчилари ва фронт орти меҳнаткашларининг ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади.

    Ўзбекистоннинг Беларусдаги Муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров кўргазмани очиб берар экан, Ўзбекистон урушнинг оғир йилларида фронт эҳтиёжларини таъминловчи ишончли кучга айланганини, ўзбек халқининг фидокорона меҳнати ортидан 300га яқин корхоналарда фронт эҳтиёжи учун ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарганлигини таъкидлади.

    Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров йиғилганларга ўзбек жангчилари Москвадан Берлингача бўлган мардонавор йўлни босиб ўтганини эслатиб, фашизм устидан ғалаба қозонишга ҳисса қўшган ўзбеклар хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

    МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Виктор Гуминский ўз нутқида II жаҳон урушининг даҳшатли фожиасини ёддан чиқармаслик зарурлигини алоҳида қайд этди.

    Ўзбекистон томонининг қарори билан кўргазма экспонатлари Белорусия II жаҳон уруши музейига топширилди. Тез орада экспозициянинг намойиши Беларус вилоятлари марказларида ташкил этилади.

    2023 йилнинг январ ойида Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг II жаҳон урушига қўшган ҳиссасига бағишланган ноёб архив фотосуратлари экспозициясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси

    маркази матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates