Миср делегацияси аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.
Меҳмонларга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Ташриф давомида Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегациянинг Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашувлари ҳамда кўҳна Самарқанднинг тарихий ва меъморий обидаларига ташрифи режалаштирилган.