Миср эҳромлари қандай қилиб қурилгани маълум бўлди

    Тадқиқотчилар мисрлик муҳандислар Миср эҳромларини қуришда қурилиш материалларини ташиш учун Нил дарёсининг қуриб қолган ирмоғидан фойдаланган бўлиши мумкинлигини аниқлади.

    Қурувчилар қурилиш материалларини ташиш учун дарёнинг ҳозирда мавжуд бўлмаган ирмоғидан фойдаланганликлари аниқланди. Хусусан, тахминан 4500 йил аввал мавжуд бўлган сув ландшафтлари ва дарёнинг юқори сатҳи Гиза пирамидаси мажмуасининг қурилишини, қурилиш материалларни ташишни осонлаштирган.

    Хеопс пирамидаси номи билан машҳур бўлган эҳром милоддан аввалги XXVI асрда қурилган бўлиб, баландлиги тахминан 230 метр бўлган. У умумий массаси 5,75 миллион тонна бўлган 2,3 миллион тош блокидан иборат.

    Олимлар улкан иншоотларни қуриш учун зарур бўлган йирик оҳактош ва гранитларни кўчириш учун қадимги мисрликлар Нил дарёсининг олдинги ирмоқларидан фойдаланганлиги ҳақидаги тахминни илгари суриб келишарди. Бугунги кунда эса Нилнинг сув йўллари пирамидалар жойлашган жойдан жуда узоқлашиб кетган, дейилади korrespondent.net сайтида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates