Миср халқаро ҳамкорлик бўйича ишбилармонлар кенгаши делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Миср халқаро ҳамкорлик бўйича ишбилармонлар кенгаши делегацияси аъзолари билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, савдо-иқтисодий, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг мунтазам ва самарали мулоқотлари туфайли Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатлари жадал ривожланаётганлиги алоҳида қайд этилди.

    Ўзбекистон ва Миср ўртасида барча даражадаги мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бораётганлиги, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

    Икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.

    Мулоқот давомида томонлар келгусидаги истиқболли ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates