Мисрда араб адабиётининг Ўзбекистонда тадқиқ этилиши бўйича тақдимот ўтказилди

    Маданият 14 октябр 2022 2148

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Муртазо Сайдумаров бошчилигида делегация Қоҳира университетида араб дунёсида асар яратиш ва уни таржима қилиш мавзусига бағишланган халқаро илмий анжуман ишида қатнашди.

    Ушбу илмий конференция Таржима бўйича халқаро мукофот ғолибларини тақдирлаш муносабати билан Подшоҳ Абдулло ибн Абдулазиз номидаги кутубхона ва Қоҳира университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Анжуманга Миср Маданият Олий кенгаши раиси Ҳишом Азмий раислик қилди. Тадбирни Саудия Арабистони Подшоҳи Абдулазиз номидаги кутубхона раҳбари Файсал ибн Муаммар кириш сўзи билан очди.

    Муртазо Сайдумаров бадиий таржимадаги тажрибалари ва «Араб адабиёти Ўзбекистонда. Тадқиқотлар ва таржималар» мавзусида маъруза қилди. Ўзбекистон вакили ўз нутқида мамлакатимизда араб адабиётини ўрганиш тарихи ва истиқболлари, мамлакатимиз кутубхоналарида сақланаётган китоблар ҳақидаги батафсил маълумотларни ўртоқлашди.

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доцентининг маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, Миср ва бошқа араб олимлари ҳамда таржимонлар ўзбек арабшунослари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Маълумот ўрнида қай этиш жоизки, Қоҳира университети дунё университетлари халқаро рейтингида мингталик рўйхатидан жой олган (QS таснифи бўйича 550-600 ўрин). Университет 1908 йилда ташкил этилган бўлиб, у араб дунёсидаги энг йирик олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Унда 26 та факультет бўлиб, жами 260 минг нафар талаба таҳсил олади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates