баннер
29 мар 2025
12:26

    Трамп Путин билан Саудия Арабистонида учрашишини маълум қилди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Оқ уйда журналистларга унинг Украина бўйича Владимир Путин билан учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтди.

    АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш имкониятларини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонида юзма-юз учрашув ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Трамп 12 февраль, чоршанба куни Россия Президенти билан телефон орқали суҳбатидан бир неча соат ўтиб Оқ уйда журналистлар билан суҳбати чоғида маълум қилди.

    “Биз Саудия Арабистонида учрашамиз”, дея АҚШ давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради AFP агентлиги. Ҳатто сайловолди ташвиқоти пайтида ҳам Дональд Трамп Украинадаги урушни тугатишга эришиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган.

    Журналистлар билан суҳбатда Трамп, шунингдек, Украинанинг НАТОга киришини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаслигини ва Киевнинг Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтаришининг, унинг фикрича, “эҳтимол кам” эканини айтди, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech