баннер
29 мар 2025
18:14

    Ар-Риёд Украинани қайта тиклашга сармоя киритиши мумкин

    Саудия Арабистони урушдан кейин Украинани қайта тиклашга сармоя киритиши мумкин. Бундай келишувларга Владимир Зеленский ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг Жиддадаги учрашувида эришилди.

    Украина Президенти Владимир Зеленский ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Жиддада музокара ўтказди ва сармоявий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда 11 март, сешанба куни Украина Президенти ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги сайтларида хабар берилди.

    “Украина савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштиришдан, шунингдек, Саудия Арабистонининг сармоялари ва мамлакатимизни тиклашдаги иштирокидан манфаатдор. Валиаҳд шаҳзода Украинага ва унинг келажагига сармоя киритиш ниятини тасдиқлади”, деб ёзади Украина томони.

    Саудия томонининг таъкидлашича, етакчилар энергетика, озиқ-овқат саноати ва инфратузилма каби соҳаларда “истиқболли сармоявий ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали сармоявий муносабатларни мустаҳкамлашга қатъийликларини яна бир бор тасдиқлашди”. Зеленский ва бин Салмон, шунингдек, “нефть, газ, уларнинг ҳосилалари ва нефть-кимё соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш истагини билдирди”, дея қўшимча қилди Ар-Риёд, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech