“Ҳудудлар бор, шаҳарлар бор, шаҳарчалар бор, уларни у ёки бу алоқа линияси кесиб ўтган. Ва агар баъзи жойларда бу линияларни қолдирсангиз, сиз шунчаки жой ёки шаҳарчаларни ҳаётсиз қолдирасиз. “Ҳеч ким шаҳарнинг ярмига қайтмайди”, деди Зеленский. Агар бу катта шаҳарларда содир бўлса, “бу Берлин бўлади” деди у.
“Мен Президент Трампга очиқчасига айтдим: “Биз Берлинни хоҳлаймизми, шундай шаҳарлар кўп бўлишини хоҳлаймизми?”, қайд этди Зеленский. Унинг таъкидлашича, “Берлин девори Киев учун вариант эмас”. Шу билан бирга, Украина Президенти ҳудудлар масаласини можарони ҳал қилишдаги “энг мураккаби” деб атади. “Биз Украинани бу масалаларда максимал даражада ҳимоя қиламиз. Лекин бу биз учун жуда қийин бўлади”, деди Украина етакчиси. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Трамп Киев ҳеч қачон босиб олинган ҳудудларни юридик жиҳатдан Россияники деб тан олмаслигини тушунади.
Зеленский, шунингдек, Украинада ўз ҳарбий контингентини жойлаштиришга тайёр давлатлар борлигини таъкидлади. “Чегарада, хавфли жойларда, фақат денгизда ёки марказий шаҳарларда бўлишга тайёр бўлганлар бор. Биз умумий қарашни ишлаб чиқишимиз керак, харитада миқдорий таркибга эга аниқ мамлакатлар кўрсатилиши лозим”, дея тушунтирди Украина Президенти.
Бундан ташқари, у Трамп билан ҳозирда Россия назорати остида бўлган Запорожье атом электр станциясини АҚШга топшириш имкониятини муҳокама қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон станцияни модернизация қилишга сармоя киритиб, уни техник ходимлар билан таъминласа, Киев бундай қадам ташлашга тайёр. Зеленскийнинг Трамп билан телефон суҳбати 19 март куни – АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатидан бир кун кейин бўлиб ўтганди, деб хабар беради moscowtimes.ru.