Унинг асосий баёнотлари:
АҚШ Украинага электр ва атом электр станцияларини бошқаришда ёрдам беришга тайёр.
Американинг ушбу станцияларга эгалик қилиши улар учун энг яхши ҳимоя ва Украина энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш бўлади.
Оқ уй маъмуриятига ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш ва кенгайтиришнинг техник масалалари устида ишлаш вазифаси юклатиляпти.
Миллий хавфсизлик бўйича экспертлардан Украина бўйича кейинги қадамлар тафсилотларини имкон қадар тезроқ ишлаб чиқиш талаб этилади.
АҚШ Киевга разведка маълумотларини тақдим этишда давом этади.
Вашингтон ҳозирда узоқ муддатли тинчлик келишувига эътибор қаратмоқда, аммо минерал ресурслар бўйича битим имзолашдан воз кечмаяпти.
Аввалроқ Оқ уй эгаси Truth Social ижтимоий тармоғида Киев режими раҳбари билан Москва ва Киевнинг музокара позицияларини яқинлаштириш ҳақида тахминан бир соат гаплашгани ҳақида ёзган эди. Унга кўра, Зеленский Россия энергетика обектларига зарба беришни тўхтатишга рози бўлган, деб хабар беради ria.ru.