баннер
1 апр 2025
01:10

    Путин Трампнинг Гренландияни АҚШга қўшиб олиш ғояси ҳақида гапирди

    Америка Қўшма Штатларида Гренландияни қўшиб олиш режалари анчадан буён мавжуд эди, деди Россия Президенти Владимир Путин.

    “Гап Америка томонининг Гренландия бўйича жиддий режалари ҳақида кетмоқда. Бу режалар, мен ҳозир кўрсатганимдек, узоқ йиллик тарихий илдизларга эга. Ва шубҳасиз, АҚШ кейин ҳам Арктикадаги геостратегик, ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий манфаатларини тизимли равишда илгари суришда давом этади”, деди Путин “Арктика – диалог ҳудуди” халқаро Арктика форумидаги чиқиши чоғида.

    Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг бундай режалари XIX асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган – ўша пайтда, Путиннинг сўзларига кўра, Америка маъмурияти Гренландия ва Исландияни аннексия қилиш имкониятини кўриб чиққан, бироқ бу ғоя ўша пайтда Конгресс томонидан қўллаб-қувватланмаган.

    “Айтганча, 1868 йилга келиб, Америка газеталари Альяскани сотиб олишни кулги қилишганини эслатиб ўтаман: у “жиннилик”, “муз қутиси” ва АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти – “Эндрю Жонсоннинг қутб айиғи боғи” деб аталган. Шунинг учун Гренландия таклифи муваффақиятсизликка учраганди. Аммо бугунги кунда бу сотиб олиш, Альясканинг сотиб олинишини назарда тутяпман, Қўшма Штатларнинг ўзида ҳам худди Президент Эндрю Жонсон фаолияти каби бутунлай бошқача баҳоланмоқда”, деди Путин.

    Шунингдек, у 1910 йилда АҚШ, Германия ва Дания ўртасида ҳудудларни алмашиш бўйича уч томонлама битим тайёрланганини эслатиб ўтди, деб хабар беради ria.ru.

    “Натижада Гренландия Қўшма Штатларга ўтиб кетган бўларди, бироқ ўшанда келишув барбод бўлган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида АҚШ Гренландиянинг фашистлар томонидан қўлга киритилидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий базаларини жойлаштирди, урушдан кейин эса АҚШ Данияга оролни сотиб олишни таклиф қилди – жаҳон тарихи ҳисоби бўйича яқинда, деди Россия Президенти.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech