баннер
23 мар 2025
04:05

    «MITT-2025» халқаро туризм ярмаркасида 100 дан ортиқ келишувларга эришилди

    «MITT-2025» халқаро туризм ярмаркасида 100 дан ортиқ келишувларга эришилди

    Жорий йил 18-20 март кунлари Москва шаҳрида «MITT-2025» халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтди.

    Ушбу ярмаркада Туризм қўмитаси ва «Миллий PR-маркази» ДУК томонидан «Ўзбекистон» миллий стенди ташкил этилди ва юртимиз туризм салоҳияти юқори савияда намойиш этилди.

    Юртимизда фаолият юритувчи 8 та турфирма, «Uzbekistan airways» миллий авиакомпанияси ҳамда Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Навоий вилоятлар ва Тошкент шаҳри туризм бошқармалари вакиллари иштирок этди ва 100 дан ортиқ келишувларга эришилди.

    Ўзбекистон стенди кўргазмадаги энг кўп ташриф буюрилган стендлардан бирига айланди. Кўргазманинг биринчи иш кунида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва маданиятига бағишланган стендда миллий рақслар намойиш этилди, туризмнинг турли йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Унда ташриф буюрувчилар ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихи билан таништирилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўзининг қадимий тарихи ва бой маданий мероси туфайли россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур йўналишларнинг ТОП-10 талигига киради.

    MITT — 30 йилдан бери Москвада ўтказилиб келинаётган Халқаро туризм ва меҳмондўстлик саноати кўргазмаси. Бу туризм соҳасидаги энг йирик ва аҳамиятли «B2B» тадбирларидан бири бўлиб, ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан келган соҳа мутахассисларини бир жойга тўплайди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech